Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Афғонистонда аёлларни мажбурлаб турмушга узатиш тақиқланди

Афғонистонда аёлларни мажбурлаб турмушга узатиш тақиқланди

“Толибон” ҳаракати етакчиси Хайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш чораларини кўришни буюрди. Унинг буйруғи ҳақида ҳаракатнинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Твиттер орқали маълум қилди.

Охундзода аёллар эркин инсонлигини ва кимнингдир мулки эмаслигини таъкидлаган. “Ҳеч ким аёлни ўз ишларини ҳал қилиш ёки адоватни тугатиш эвазига бошқа бировга (турмушга) бера олмайди”, – дейилади буйруқда.

Бундан ташқари, беваларни ҳам марҳум эрининг ака-укаси ёки қайсидир қариндоши билан турмуш қуришга мажбурлаш ман этилди. Бевалар кимга турмушга чиқишни ўзлари ҳал қилишлари зарурлиги таъкидланди.

“Толибон” етакчиси аёлларга зулм ўтказиш Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлишини айтиб, аёлларнинг мерос ҳуқуқини тасдиқлади. Шунингдек, идоралар, Олий суд ва маҳаллий ҳокимликларга аёлларнинг ҳуқуқлари борасида аҳолини хабардор қилишга кўрсатма берди.

Киритилди: 23:15 04.12.2021. Ўқилди: 3235 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!