Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Аэростатлар Киев кўприкларини ҳимоя қила оладими?

Аэростатлар Киев кўприкларини ҳимоя қила оладими?

Аэростатлар жанг майдонига қайтмоқда.

Примитив ҳаво шарлари ҳамда такомиллаштирилган ҳарбий аэростатлардан фойдаланиш Россия-Украина урушида ҳозирча оммавий тус олмаган.

Шунга қарамай, масалан, 2023 йил бошида Россия армияси Украина томон бурчакли қайтаргичлар ўрнатилган ҳаво шарларини учириш бўйича бир нечта операция ўтказган.

Украина эса, ўз навбатида, босиб олинган ҳудудлардаги Россия логистикасига орқа томондан зарба бераётган дронлари билан радиоалоқани таъминлаш учун махсус аэростатлардан фойдаланмоқда.

Би-би-си маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида аэростатлардан Россия ҳудудининг ўзида ҳам бир неча бор фойдаланилган. Маълумки, бу ҳудудларда Starlink сунъий йўлдош алоқаси ишламайди, Украина учувчисиз учиш аппаратларининг зарба бериш имкониятлари эса сезиларли даражада чекланган.

Киритилди: 20:00 10.10.2026. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!