Тадбиркорлар ва фуқаролар электрон почтасига шу каби хабарлар юборилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.
❌Бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар Адлия вазирлигига умуман тегишли эмас ва фейк хабарлар ҳисобланади.
❌Мазкур хатдаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин.
❗️Тадбиркорлардан ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмасликни ва фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз, дейилади расмий хабарда.