Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Адам Қодиров иккинчи марта Чеченистон Қаҳрамони унвонини олди

Адам Қодиров иккинчи марта Чеченистон Қаҳрамони унвонини олди


Кичик Қодировга медални унинг отаси, республика раҳбари Рамзан Қодиров топширди, деб хабар бермоқда ТАСС.

"Мазкур мукофот Адам Рамзановичнинг ватанпарварлиги, масъулияти ва ўз Ватанига садоқатининг муносиб эътирофидир. Адам ўз меҳнати билан ҳар куни Ватанга хизмат қилиш ва халқ манфаатларига содиқликнинг юксак тамойилларига амал қилишини исботлаб келмоқда", — деди Чеченистон ҳукумати раиси Магомед Даудов.

Адам Қодиров шу пайтгача 30 дан ортиқ мукофот ва медаллар билан тақдирланган. У ҳозирда Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби, хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи ва отасининг ёрдамчиси ҳисобланади.

Бундан ташқари, Рамзан Қодировнинг ўғли Украинада жанг қилаётган чечен батальёнларига, Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университети ва Чеченистон Ички ишлар вазирлигига кураторлик қилади.

Киритилди: Бугун 21:47. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!