Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти илк бор икки марта берилади

A A A
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти илк бор икки марта берилади

Бу йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти илк бор икки марта тақдим этилади, чунки ўтган йилги мукофот ҳеч кимга топширилмаган.

“Евроньюс” хабарига кўра, номзодлар сир тутилаётган бўлса-да, мукофотга энг лойиқлар сифатида беш адиба исми тилга олинмоқда. Булар: Энн Карсон, Маргарет Этвуд, Ольга Токарчук, Людмила Улицкая ва Мариз Конде.

Ўтган йили жинсий тажовуз можароси туфайли адабиёт бўйича Нобел мукофотини топширишнинг иложи бўлмаган ва уни кейинги йил беришга қарор қилинган эди.

Жинсий тажовузлар адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорларини белгилайдиган Швеция адабиёт академиясида содир бўлгани аниқланган.

Киритилди: 15:39 10.10.2019. Ўқилди: 1825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!