Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Абу-Дабида ўн сония ичида қулатилган осмонўпар бинолар Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Абу-Дабида ўн сония ичида қулатилган осмонўпар бинолар Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Абу-Дабида тўртта осмонўпар бино бузиб ташланди ва мутасаддилар бунинг учун энг самарали усулдан фойдаланишди, деб хабар беради МИР 24.

Бино ўн сония ичида бузиб ташланди. Яқинда эски бино ўрнида янги микрорайон қурилади. Маҳаллий ҳокимият қураётган микрорайон нафақат маҳаллий, балки сайёҳлик марказига айланиши кутилмоқда. Лойиҳага кўра, кўп қаватли уйларнинг ўрнида савдо маркази пайдо бўлади.

Биноларни бузиш жараёни Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, чунки бу энг баланд бинонинг энг қисқа дақиқаларда портлатилишидир. Тўртта минорадан иборат комплексни портлатиш учун 18 минг пунктга портловчи моддалар ўрнатилди.

Киритилди: 08:39 29.11.2020. Ўқилди: 4172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!