Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Аброр Мухтор Алийнинг маърузалари бўйича аҳолига огоҳлантириш берилди

Аброр Мухтор Алийнинг маърузалари бўйича аҳолига огоҳлантириш берилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Аброр Мухтор Алийнинг “аёллар урадиган эркакларни ёқтириши” ҳақидаги маърузаси тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Матбуот хизмати ҳолат юзасидан огоҳлантириш берди. 

Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Матбуот хизматида ўриндошлик асосида фаолият юритувчи Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов)нинг ижтимоий тармоқларда тарқалган чиқишларини муаллифнинг шахсий қарашлари сифатида қабул қилиниши сўралган.

“Техник нуқтаи назардан экспертизага муҳтож ва кўринишидан баёнотнинг бир қисми бўлган чиқишда айтилган фикрлар ҳам диний, ҳам дунёвий томондан кескин танқидга лойиқ”, дейилади хабарда. 

Матбуот хизматига маълум қилинишича, Аброр Мухтор Алий ўз чиқишига изоҳ берган ва аёллардан узр сўраган. Унга бундан буён чиқишлари мавзусига ва мазмунига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган.  

Киритилди: 21:15 17.04.2021. Ўқилди: 35358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!