Жорий йил 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Тўловларни амалга оширмаганлар ҳисобига тестга кирувчилар сони янада камайиши аниқ.
📚 Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
🔹 Ўзбек тили — 644 минг 27 нафар;
🔹 Рус тили — 71 минг 476 нафар;
🔹 Қорақалпоқ тили — 14 минг 959 нафар;
🔹 Бошқа тиллар — 1 минг 949 нафар.
📋 Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
🤵♂️ эркаклар — 346 минг 299 нафар;
👩🏻🔧 аёллар — 386 минг 112 нафар.
Агар охирги 7 йилдаги абитуриентлар сонига қарасак, жорий йилда рўйхатдан ўтганлар энг кам миқдорни ташкил этганини кўриш мумкин:
▪️ 2019-йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
▪️ 2020-йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
▪️ 2021-йил — 948 минг 211 нафар;
▪️ 2022-йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
▪️ 2023-йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
▪️ 2024-йил — 894 минг 279 нафар;
▪️ 2025-йил — 732 минг 411 нафар.
❗️ Эслатма: абитуриентлар тест учун тўловни бугун, 26-июн куни 23:59 га қадар амалга оширишлари керак.