Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Абэнинг дафн маросими бўлиб ўтди

Абэнинг дафн маросими бўлиб ўтди

Япония пойтахти Токиодаги “Nippon Budokan” жанг санъати саройида маҳаллий вақт билан соат 14.00 да собиқ Бош вазир Синдзо Абэнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Сиёсатчининг беваси, мотам кимоноси кийган Акиэ Абэни Япония Бош вазири Фумио Кисида, Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хирокадзу Мацуно ва бошқа ҳукумат вакиллари, шунингдек, собиқ мудофаа вазири, Абэнинг укаси Нобуо Киси кутиб олишган.

Марҳумнинг кули саройга олиб кирилаётган пайтда мамлакатни мудофаа қилиш кучлари артиллериясидан 19 марта жанговар бўлмаган ўқ узилган.

Тадбирда 4 ярим мингга яқин, жумладан, 34 нафар амалдаги ва 14 нафар собиқ давлат раҳбарлари иштирок этди. Император оиласи вакиллари, жумладан, валиаҳд шаҳзода Акисино рафиқаси билан қатнашган.

Абэ 2006-2007 ва 2012-2020 йилларда Япония ҳукуматини бошқарган. У 8 июль куни суиқасд қурбони бўлди ва 12 июль куни дафн этилди.

Дафн маросими мамлакат бюджетига 11.7 миллион долларга тушиши хабар қилинган эди.

Киритилди: 18:52 27.09.2022. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!