Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Абдурашид Дўстим ўтирган самолёт портлаб кетди

A A A
Абдурашид Дўстим ўтирган самолёт портлаб кетди

Афғонистон президентининг биринчи ёрдамчиси Абдурашид Дўстим ўтирган самолёт Туркия пойтахти Анқара шаҳридан Кобулга қўниши билан портлаб кетди. Бу ҳақда «Haber7.com» хабар бермоқда.

«AFP» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган.

Дўстимнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Анчадан бери Туркияда бўлган ва бугун ўлкасига қайтиб келган Дўстимни Кобул халқаро аэропортида яқинлари кутиб олган. У самолёт портлашидан аввал ундан тушишга улгурган ва ҳодиса вақтида йўлга отланган бўлган.

«Associated Press» ахборот агентлиги хабарига кўра, Дўстим ва унинг яқинлари портлашдан зарар кўрмаган

Manba: 7news

Киритилди: 13:06 23.07.2018. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар