Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Абдулла Арипов украиналик вазир билан гаплашиб олди

Абдулла Арипов украиналик вазир билан гаплашиб олди

5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Украина Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари – Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан кубов билан телефон орқали суҳбатлашди.Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Украина Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари – Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан кубов билан телефон орқали суҳбатлашди.
 
Икки мамлакат мансабдорлари ўзаро савдо алоқаларида Ўзбекистон ва Украина бозорларига киришни таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.
 
Ўзбекистон Бош вазири ҳамкорликдаги комиссиялар ишини тиклашни қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, ўзаро бозорларга товар олиб киришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва муаммоли вазиятлар ҳал қилинганини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Украинада Ўзбекистон енгил автомобилларига қарши антисубсидия текшируви бошлангач, украин дори воситалари Ўзбекистонга киритилмай қўйди.
 
3 декабрь куни эса Украинада Ўзбекистон енгил автомобиллари импортига нисбатан олиб борилаётган антисубсидия текширувлар тўхтатилди. 

Manba: qalampir.com

Киритилди: 05:26 06.12.2018. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!