Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 27-30 январь кунлари Германия Федератив Республикасида амалий ташриф билан бўлади.
ТИВ хабарига кўра, делегация 28 январь куни Берлинда ўтадиган «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси тақдимоти бўйича халқаро конференцияда қатнашади.
Ўзбекистон делегацияси Германияга сафар доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.