89 ёшли Норвегия қироли Харальд V инфекция ва сувсизланишдан даволанмоқда, деб хабар беради ТАСС.
Норвегия монархи, қарийб тўқсон ёшни қарши олган Харальд V 24 февраль куни Испаниянинг Тенерифе оролида инфекция ва сувсизланиш туфайли касалхонага ётқизилди.
— Қирол жаноби олийлари бугун кечқурун Тенерифе шаҳридаги Universitario Hospiten Sur касалхонасига олиб кетилди. Қирол инфекция ва сувсизланишдан даволанмоқда ва унинг аҳволи барқарор, — дейилади сарой баёнотида.
Монархнинг шахсий шифокори уни даволаш учун Испания оролига етиб борди. Қироллик оиласи қишки таътилни Тенерифе оролида ўтказмоқда.