Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

841 марта полицияга қўнғироқ қилиб, “маза қилган” йигит қамоққа олинди

841 марта полицияга қўнғироқ қилиб, “маза қилган” йигит қамоққа олинди

Францияда полиция жандармерияга 841 марта қўнғироқ қилган ва ходимларга қарата ҳақоратли сўзлар айтган 19 ёшли йигитни ҳибсга олди, деб хабар беради «Le Parisien».

 

Таъкидланишича, Франциянинг Сена ва Марна департаментида яшовчи бу йигит уч кун ичида 841 марта полиция ва жандармерияга уяли телефон орқали қўнғироқ қилиб, ходимларни ҳақоратлаган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари йигитни отасининг уйида ҳибсга олишган ва қўнғироқлар амалга оширилган телефонни мусодара қилган.

 

Қилган қилмишидан пушаймон эмаслигини айтаётган йигитнинг таъкидлашича, жараён давомида “маза қилган” ва роҳатланган. Жиноятчи томонидан ҳақоратланган бир қанча полиция ходимлари шикоят аризалари беришган.

 

Психологик экспертиза ақли жойида эканлигини кўрсатган йигит ҳозирда суд қарорини кутмоқда.

Киритилди: 21:15 05.08.2020. Ўқилди: 3364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!