Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

81 ёшли Йовери Мусевени кетма-кет 7 муддатга Уганда президенти этиб сайланди — BBC

81 ёшли Йовери Мусевени кетма-кет 7 муддатга Уганда президенти этиб сайланди — BBC

1986 йилдан бери Угандани бошқариб келаётган 81 ёшли Йовери Мусевени ю 15 январ куни бўлиб ўтган сайловларда еттинчи муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга таяниб, хабар берди нашр.

Уганда сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Мусевени 76,25 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби, мухолифат етакчиси Боби Вайн 19,85 фоиз овоз олган. Вайн ўз тарафдорларини норозилик намойишларига чиқишга чақирган, бироқ ҳозирча оммавий чиқишлар кузатилмаяпти.

"Мухолифат натижаларни тан олмай, овозларни сохталаштириш ҳолатлари бўлганини даъво қилмоқда. Сайлов арафасида мамлакатда интернет алоқаси тўлиқ узиб қўйилган. Бу ҳолат 2021 йилги сайловлар ссенарийсини такрорлади, ўшанда ҳам интернет ўчирилган. Расмий натижаларга кўра, ўша пайтда Мусевени 59 фоиз, Вайн эса қарийб 35 фоиз овоз олганди", дея ёзмоқда BBC.

Сайловлар арафасида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Угандада овоз бериш “кенг кўламли репрессиялар ва қўрқитишлар” шароитида ўтаётганини маълум қилган. Сайловолди кампанияси даврида хавфсизлик кучлари Вайннинг митингларида бир неча бор ўқ узган ва унинг юзлаб тарафдорларини ҳибсга олган.

Йовери Мусевени 1986 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида Угандада ҳокимият тепасига келган. Давлат тарғиботи уни “озод қилувчи ва барқарорлик кафолати” сифатида тасвирлайди, танқидчилар эса уни шахсга сиғиниш муҳитини яратишда, мухолифатни қўрқитишда ва ҳокимиятни ўғли – Қуролли кучлар қўмондони Мухузи Каинеругабега топширишга ҳозирланишда айблайди.

Киритилди: 22:44 16.01.2026. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!