Шу йилдаги Янги йил Президент арчаси доирасида 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳар бири учун омонат депозит ҳисоб рақамлари очилиб, давлат томонидан 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ жойлаштирилди.
Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу маблағлар йилдан йилга капитализация ҳисобига жамғарилиб боради. Бола 18 ёшга тўлгач, ушбу маблағлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, мустақил ҳаётга қадам қўйиш учун илк қарорларини қабул қилиши мумкин.
9 ёшдан юқори бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларига ижтимоий карталар берилди. Бу қулайлик, хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Ижтимоий карта бугуноқ фойдали: у орқали жамоат транспортидан имтиёзли шароитларда фойдаланиш, харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, шахсни тасдиқлаш, шунингдек, ижтимоий ёрдам ва хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқлаш мумкин. Барча операцияларни Барака мобил иловаси орқали кузатиш ва назорат қилиш мумкин.
Ушбу қўллаб-қувватлаш давлат ғамхўрлигига алоҳида муҳтож бўлган болалар учун мўлжалланган:
«Таскин» болалар хосписида даволанаётган болалар учун алоҳида тартиб белгиланган: