Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

72 ёшли Трамп ололмаган Нобелни 25 ёшли қиз олди

A A A
72 ёшли Трамп ололмаган Нобелни 25 ёшли қиз олди


Бугун, 5 октябрь куни Тинчлик учун Нобель мукофоти конголик шифокор Денис Муквеге ва ироқлик ҳуқуқ ҳимоячиси Надя Муродга топширилди. Бу ҳақда Ослодаги Норвегия Нобель қўмитаси маълум қилди.
 
Таъкидланишича, улар ушбу мукофотга уруш ва қуролли можаролар вақтида жинсий зўрлашни қурол сифатида фойдаланишга қарши курашга қўшган ҳиссалари учун лойиқ топилган.
 
Мукофотни расман топшириш маросими 10 декабрь – Альфред Нобель вафот этган кунда топширилади.

Маълумот учун, Надя Мурод 1993 йил туғилган. Уни 2014 йилда ИШИД жангарилари асир олган. Уч ойлик қулликдан кейин қочишга муваффақ бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам ушбу мукофотга номзод сифатида кўрсатилган эди. У бу мукофотга уч йил номзод бўлган.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 14:56 05.10.2018. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар