Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

7 давлат разведкаси афғон масаласи бўйича баёнот қабул қилди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

7 давлат разведкаси афғон масаласи бўйича баёнот қабул қилди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Эрон, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон разведка хизматлари халқаро ташкилотлар ва жаҳон ҳамжамиятини афғон муаммоси борасида ягона ёндашувни шакллантиришга чақирди. Бу ҳақда разведка хизматлари вакилларининг Душанбедаги учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган баёнотда сўз боради.

“Учрашув иштирокчилари халқаро ташкилотлар ва манфаатдор давлатларни Афғонистон муаммосини ҳал қилишда ягона ёндашувни ишлаб чиқишга, бу мамлакатда қонун ва тартибни ўрнатишга, инклюзив ҳукумат тузишга, таранглик ва зўравонликнинг янада кучайишига йўл қўймасликка, халқаро терроризмга қарши биргаликда кураш олиб боришга чақирди”, дейилади баёнотда.

7 давлат разведка вакиллари кўп сонли қурбонларга сабаб бўлаётган Афғонистондаги терактлар ва бошқа кўплаб зўравонлик ҳаракатлари давом этаётган оғир вазиятга эътибор қаратган.

“Мамлакатда содир бўлаётган мураккаб жараёнлар туфайли турли миллат вакилларининг ёш авлод вакиллари халқаро террористик ташкилотларга жалб қилинаётгани қайд этилди”, дейилади баёнотда.

Учрашув иштирокчиларининг таъкидлашича, халқаро террорчилик ташкилотларининг фаолияти Афғонистон давлатчилигига таҳдид солмоқда. Шу нуқтаи назардан, йиғилиш иштирокчилари мамлакатдаги барча этник, ижтимоий ва конфессиявий гуруҳларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда инклюзив ҳукумат тузишнинг муҳимлиги ва зарурлигини қайд этган.

“Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш учун учрашув иштирокчилари аъзо бўлган халқаро ташкилотлар платформаларидан фойдаланиш керак”, дея хулоса қилди махсус хизмат вакиллари.

Киритилди: 02:55 21.10.2021. Ўқилди: 3825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!