Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

6G инсониятга нима беради? Келажак тармоғини яратиш бошлаб юборилган!

6G инсониятга нима беради? Келажак тармоғини яратиш бошлаб юборилган!

5G технологияси бутун дунё бўйлаб аста секинлик билан ривожланиб бораётган бир вақтда аллақачон 6G фундаментини яратиш бошлаб юборилди. Унинг асосий устунлиги, инсон мияси даражасида фикрловчи сунъий интеллектлар билан контактсиз алоқага киришиш ва бошқа ақлбовар қилмас функцияларни ишлатиш имконини яратади.

Айни дамда 6G тармоғи устида тўққизта йирик университетлардан ташкил топган ComSenTer бирлашмаси тер тўкмоқда. Бирлашма илмий ишлари частотаси 140 ГГц, 220 ГГц ва 340 ГГц бўлган биринчи тест режимидаги база станцияларини ишга тушириш имконини яратиши кўзда тутилган.

6G туфайли барча мураккаб ҳисоб-китобларни бажариш вазифаси инсон мияси каби фикрловчи сунъий интеллект зиммасига ўтади. Тахминан 2036 йилга келиб, бундай вазифани бажарувчи компьютерни 1000 доллардан сотиб олиш мумкин бўлади. 6G стандарти ушбу классдаги  қурилмаларни исталган нуқтадан бошқариш имконини беради.

Шунингдек, янги тармоқ туфайли тунда сифатли суратга олувчи миллиметрлик камералар, йирик частотали радарлар, персонал текшириш учун терагерцли сканерлар ва бошқа юксак инновацион технологиялар пайдо бўлиши мумкин.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 08:00 19.06.2019. Ўқилди: 1790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!