Пойтахтда халқаро оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 05:00 дан 14:00 гача айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳаракат чекланадиган кўчалар:
— Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;
— Шараф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёбдан Ислом Каримов кўчасигача;
— Афросиёб кўчаси — Ислом Каримовдан Ойбек кўчасигача;
— Ойбек кўчаси — Афросиёбдан Нукус кўчасигача;
— Нукус кўчаси — Ойбекдан Абдулла Қодирий кўчасигача;
— Абдулла Қодирий кўчаси — Нукусдан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
— Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирийдан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
— Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
— Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
— Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабздан Фурқат кўчасигача;
— Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоийдан Афросиёб кўчасигача;
— Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.
Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш тавсия этилади.