58 ёшли ярим ҳимоячи Казуйоши Миура фаолиятини янги клубида давом эттиради.
Ўтган мавсумни Япония 4-дивизионида "Атлетико Судзука" сафида ўтказган дунёнинг энг кекса футболчиси 3-дивизион вакили "Фукусима Юнайтед" билан бир йиллик шартнома асосида ижара асосида ўйнайди, деб хабар бермоқда Japan Today маҳаллий ОАВга таяниб.
Кейинги мавсум япониялик учун профессионал фаолиятидаги 41-мавсум бўлади. Миура Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия, Португалияда ўйнаган. Япония терма жамоаси сафида у 89 та ўйин ўтказиб, 55 та гол урган.
Ўтган мавсумда Казуйоши 7та ўйинда майдонга тушган бўлса, "Атлетико Судзука" минтақавий лигага тушиб кетди ва турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичида мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Miure 59 ёшга тўлади.