Республикамизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022- йилнинг 5- декабр санасидан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди.
Йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.