Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

490 нафар фуқаро Қозоғистонда ишлаш учун жўнаб кетди

490 нафар фуқаро Қозоғистонда ишлаш учун жўнаб кетди

Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари кўплаб соҳаларда, шу жумладан, меҳнат миграцияси соҳасида ҳам жадал ривожланиб бормоқда, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати. 

Буни Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларимизни ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилганида ҳам кўриш мумкин.

Келишувга мувофиқ, 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасидан 490 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилди. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.

Киритилди: 12:10 09.03.2021. Ўқилди: 2583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!