44 кунлик урушда ҳалок бўлган ва жасадларини ота-оналари қабул қилмаган арман ҳарбийлари Ераблур ҳарбий қабристонига дафн этилади.
Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазири маслаҳатчиси Вардан Аветисян маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жасадлари оилалари томонидан қабул қилинмаган, мамлакатнинг турли ўликхоналарида сақланаётган 80 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳарбий қабристоннинг махсус ажратилган жойига дафн этилади.
Бу жараён 3 ой давом этиши таъкидланган.