Криштиану Роналду «Ан-Наср» билан биргаликда Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритди. Бу португалиялик юлдуз учун фаолиятидаги 35-соврин бўлди.
Про-Лиганинг ҳал қилувчи 34-турида “Ан-Наср” ўз майдонида «Дамак»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Роналду мазкур баҳсда дубль муаллифига айланди.
Криштиану фаолияти давомида:
- «Спортинг» билан — 1 та;
- «Манчестер Юнайтед» билан — 9 та;
- «Реал Мадрид» билан — 15 та;
- «Ювентус» билан — 5 та;
- Португалия терма жамоаси билан — 3 та;
- «Ан-Наср» билан эса — 2 та соврин ютиб улгурди.
Маълумот учун, дунё футболида энг кўп соврин ютиб олган футболчи Лионель Месси ҳисобланади — аргентиналик ҳисобида 45 та трофей бор.
Бу рўйхатда кейинги ўринларни:
- Дани Алвес — 41 та;
- Маркиньос — 40 та;
- Ҳассан ва Серхио Бускетс — 39 тадан соврин билан эгаллаб турибди.