Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

41-ўлим: Тошкентда 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

41-ўлим: Тошкентда 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл) жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган. 

У постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.

3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва “COVID-19” инфекциясига намуна олинган.

Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ  шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 09:55 08.07.2020. Ўқилди: 2678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!