4 афғон АҚШнинг санкциялар рўйхатига кирди.
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, булар Султон Азиз Аъзам, Санауллоҳ Ғафарий (Шаҳаб ал-Муҳожир), Мавлавий Ражаб (Салоҳуддин Ражаб) ва Исматуллоҳ Халозай (Шер Умар-Хел). Иккинчиси “Вилоят Хуросон ислом давлати”нинг (Россия Федерациясида тақиқланган) Афғонистон бўлимига молиявий ёрдам кўрсатишда, қолганлари эса террорчилар ҳаракатларига раҳбарлик қилишда айбланмоқда.
Санкциялар шуни англатадики, эндиликда Америка фуқароларига улар билан бизнес қилиш тақиқланади. Агар уларнинг АҚШ юрисдикцияси остидаги мулки бўлса, у ҳибсга олинад.