Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

375 килограмм олтин ва миллионлаб доллар нақд пул (ФОТО)

375 килограмм олтин ва миллионлаб доллар нақд пул (ФОТО)

Ироқда коррупцияга қарши тергов доирасида расмийлар амалдорлардан 375 килограммдан ортиқ олтин ва ўнлаб миллион доллар нақд пул мусодара қилди. Тергов Ироқ Нефт вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлининг коррупцияда гумонланиб ҳибсга олиниши билан боғлиқ, деб ёзади CBS.

Ҳукумат иккита операция ўтказди: биринчиси доирасида 358 кг олтин, иккинчиси давомида эса яна 17 кг олтин мусодара қилинди. Бундан ташқари, оқава сув қудуғидан (септикдан) 10,6 миллион доллар қийматидаги ироқ динорлари топилди. Мусодара қилинган олтин мамлакат Марказий банкига қайтарилди.

Ироқ ҳукумати вакили Ҳайдар ал-Абудийнинг таъкидлашича, мусодара қилинган маблағларнинг умумий суммаси 96 миллион доллардан ошади, бунга қўшимча равишда кўчмас мулк, автомобиллар ва олтин кўринишидаги яна 24 миллион доллар бор, деб қайд этади CBS.

375 килограмм олтин ва миллионлаб доллар нақд пул (ФОТО)

375 килограмм олтин ва миллионлаб доллар нақд пул (ФОТО)

Киритилди: 17:51 15.07.2026. Ўқилди: 1807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!