Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

368 миллион сўмлик «газ» қаерга ғойиб бўлди?

368 миллион сўмлик «газ» қаерга ғойиб бўлди?

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Амударё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Амударётумангаз” масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, 7 та МФЙ ҳудудида яшовчи 171 нафар фуқаронинг хонадонлари умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига уланган бўлса-да, уларнинг номига электрон карталар очиб, суюлтирилган газ етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузиб, 220,3 млн сўмлик суюлтирилган газни растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Нурободтумангаз” масъул шахслари суюлтирилган газни сотишдан тушган 148,3 млн сўмни банкка топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 21:20 07.09.2026. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда