Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

13 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларидан Ўзбекистоннинг 32934 нафар фуқароси Ватанга қайтарилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 12 март куни Қатардаги элчихона томонидан 49 нафар фуқаро БАА ва Саудия Арабистонига етказилиб, сўнгра Тошкентга учган. Айни пайтда навбатдаги фуқаролар гуруҳи шакллантирилиб, уларнинг Доҳа шаҳридан Дубай орқали Ўзбекистонга қайтиши масалалари ишлаб чиқилмоқда.

БААдаги дипломатик ваколатхоналар кўмагида 147 нафар фуқаро Тошкентга учиб кетган. Эрондаги элчихона томонидан 5 нафар фуқаро қўшни давлатлар ҳудуди орқали чиқиб кетган. Исроилдан эса 4 нафар фуқаро Миср орқали Ўзбекистонга қайтган.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Жидда шаҳридаги бош консулхонаси ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда чартер рейслари орқали 2735 нафар фуқаро Ватанга қайтган ва мазкур мамлакатда эвакуация тадбирлари якунланган.

Ўзбекистон фуқароларининг Ватанга қайтарилиши бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолияти давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 15:17. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!