Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

30 йилдан кейин: Формула-1 Африкага қайтади

30 йилдан кейин: Формула-1  Африкага қайтади

Африкада 30 йил ичида биринчи пойга Руандадаги трассада бўлиб ўтади, аммо трасса ҳали қурилмаган, деб хабар беради Аnadolu агентлиги.

Африка Гран-приси 2030 йилларнинг бошларида Формула-1 жаҳон чемпионати тақвимига киритилади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Формула-1 1993 йилдан бери биринчи марта Руанда билан имзоланган ўн йиллик шартнома асосида Африка қитъасига қайтади.

Узоқ муддатли шартномага кўра, биринчи пойга Руанданинг Бугесера ҳудудида қуриладиган трассада бўлиб ўтади. Пойга трассасининг қурилиши 2030 йилларнинг бошларига қадар якунланиши керак.

Африка қитъасидаги сўнгги Формула-1 пойгаси 1993 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган. Ўша пойгада француз Ален Прост бразилиялик Айртон Сеннани ортда қолдириб, биринчи бўлиб маррага етиб келган.

Киритилди: 04:20 15.10.2026. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!