Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

30 йил давомида музлатиб қўйилган эмбрион энди туғилди

30 йил давомида музлатиб қўйилган эмбрион энди туғилди

Америкалик эр-хотин 1994 йилдан бери сақланиб келаёган эмбриондан ривожланган ўғил боланинг ота-онаси бўлишди.

Донор Линда Арчанд 30 йил аввал ин витро уруғлантириш амалиётини ўтказган, ушбу аралашув ёрдамида қиз туғган ва яна учта эмбрионни музлатиб қўйган.

Иккитаси бироз ўтиб эгасини топган, фақат биттаси қолган эди. 30 йил ичида аёл уни музлатиб сақлаб туришлари учун пул тўлади.

Ниҳоят, ўтган йили боқувчи ота-онасини топган болакай июль ойида дунёга келди. Янги туғилган чақалоқнинг фотосуратлари Арчандга юборилган. Аёл чақалоқ опасига ўхшашлигини айтган. Фақат у 30 ёшда!

Киритилди: 10:20 01.08.2025. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!