Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

3-марта! «Барселона» футболчилар маошини яна қисқартирмоқчи

3-марта! «Барселона» футболчилар маошини яна қисқартирмоқчи

«Барселона» раҳбарияти жамоа футболчилари ва мураббийлари билан маошларни қисқартириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда каталон клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Бу «кўк-анорранглилар»га 2020/21 йилги мавсумда 122 миллион еврони тежаб қолиш имкониятини беради. Шунингдек, футболчилар жорий мавсум учун ваъда қилинган бонусларнинг кечиктириб берилишига рози бўлган, бу миқдор 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Бонус пуллари уч йил давомида тўлаб берилади.

Таъкидланишича, яқин орада футболчи ва мураббийлар билан мазкур келишув тасдиқланади.

«Барселона» коронавирус пандемияси сабаб молиявий қийинчиликларга учрамоқда. Клуб март ойида ҳам футболчиларнинг маошини қисқартирганди. Сентябрь ойида эса клубнинг бир қатор футболчилар маошини камайишига рози бўлган ҳолда шартномани узайтирганди.

Киритилди: 16:33 29.11.2020. Ўқилди: 2211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!