Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

260 нафардан ортиқ учувчи Ryanair авиакомпаниясини судга берди

260 нафардан ортиқ учувчи Ryanair авиакомпаниясини судга берди

Юзлаб учувчилар Лондон судида Ирландиянинг бюджетли авиакомпанияси Ryanairга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилишди ва уни таътил маошини тўламаганликда айблашди.

Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Даъво аризаси Ryanairнинг собиқ учувчиси Ричард Филлипс томонидан қўзғатилган бўлиб, у 2012 йилда British Airwaysга ўтишдан олдин авиакомпанияда тўрт йил ишлаган. Унинг даъвосига 260 дан ортиқ киши қўшилди.

Ryanairдан ташқари, ишда судланувчилар орасида Storm Global ва Brookfield Aviation International ёллаш агентликлари, шунингдек, Scanlon Associates консалтинг фирмаси бор.

Ryanair парвозлар сони, йўловчилар сони ва флот ҳажми бўйича Европанинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпаниянинг бош қароргоҳи Дублинда жойлашган.

Киритилди: 09:40 05.08.2026. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!