Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

25 август куни Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

25 август куни Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

25 август куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.

Мазкур ташаббус автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

«Автомобилсиз кун» акцияси ҳар ойнинг 10 ва 25 саналаридан ўтказиб келинмоқда. Бу Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга қаратилган фармонида белгиланган.

Экология миллий қўмитаси маълумотига кўра, акциялар бошланганидан буён қўмита ва ҳудудий бош бошқармалар ходимларининг 1 730 дан ортиқ хизмат ҳамда шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланиши чекланган. Бунинг натижасида атмосферага чиқариладиган зарарли ташламалар миқдори ўртача 17 370 килограммга қисқартирилган. Шунингдек, шаҳарлардаги тирбандликлар камайган.

Эътиборли жиҳати, «Автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акциялари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши жавобгарликка сабаб бўлади.

Экология миллий қўмитаси давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда аҳолини акцияда фаол иштирок этишга, электромобиль, велосипед ва жамоат транспорти каби экологик тоза транспорт воситаларидан кўпроқ фойдаланишга чақирди.

Киритилди: 19:52 24.08.2026. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!