Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

22 ёшли йигит “Спарк” автомашинаси билан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолди

22 ёшли йигит “Спарк” автомашинаси билан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жорий йилнинг 17 октябрь куни Учтепа туманида яшовчи Умархон Иноятов ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 2 октябрь куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Санжархон Иноятов бошқарувидаги давлат рақами 01 Q 105 MA бўлган “Спарк” автомашинасида номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Уни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси агар сиз ушбу шахс ва “Спарк” автомашинаси ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўрайди.

 

Киритилди: 18:40 18.10.2018. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!