Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

21 сентябрь халқаро Альцгеймер хасталигига қарши курашиш куни

21 сентябрь халқаро Альцгеймер хасталигига қарши курашиш куни

Буюк Британиянинг «Альцгеймерлар жамияти» хайрия ва тадқиқот ташкилоти Альцгеймер касаллиги ривожланиш хавфини оширувчи баъзи омилларни аниқлади ҳамда ушбу касаллик аломатларига тавсиф берди.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни халқаро Альцгеймер касаллигига қарши курашиш куни ҳисобланади. Бутун дунё бўйлаб Альцгеймер билан оғриган 44 миллиондан 50 миллионгача беморлар мавжуд.

Альцгеймер касаллиги ниманинг оқибатида юзага келиши ҳамон номаълум, аммо Альцгеймер жамияти касалликнинг ривожланиш хавфини оширадиган қуйидаги омилларни аниқлади.

Кекса одамлар ушбу касалликка кўпроқ мойил бўлишади. 65 ёшга тўлгандан сўнг, ҳар беш йилда Альцгеймер касаллиги ривожланиш хавфи икки баробар ортади. Касалликнинг ривожланиш хавфи аёлларда икки баробар юқори бўлади. Баъзи касалликлар, масалан, диабет, гипертония ва семириб кетиш, Альцгеймер касаллиги ёки деманснинг бошқа шакллари билан оғриш хавфини оширади. Бундай ҳолда, ирсият ҳал қилувчи роль ўйнамайди – аксарият ҳолларда касаллик мерос бўлиб ўтмайди.

Соғлом турмуш тарзи ушбу касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Бу Альцгеймер касаллиги билан қариндошлари бўлганлар учун айниқса, муҳимдир. Альцгеймер касаллигининг дастлабки белгилари орасида мутахассислар хотира бузилиши ва ўрганиш қобилиятининг пасайишини қайд этишади. Шунингдек, беморлар вақт ва макон ҳисларини йўқотади, ижтимоий фаолиятдан бош тортади ва сабабсиз ташвишланади.

Киритилди: 16:28 21.09.2019. Ўқилди: 3073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!