Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

21-27 майда Турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтади

A A A
21-27 майда Турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтади

Минг йиллик маданият, анъана, ижтимоий мерос ва чуқур илдиз отган тажриба асосида шаклланган бой турк ошхонаси бугунги кунда ҳам ўзининг бетакрор анъаналарини дунё билан баҳам кўришда давом этмоқда. Турк ошхонаси ҳафталиги ҳар йили 21-27 май кунлари Туркия ҳамда бутун дунё бўйлаб Биринчи хоним Эмине Эрдоған ҳомийлигида нишонланади.

Туркиянинг бой пазандалик меросига бағишланган ушбу ҳафталик бу йил бешинчи бор ўтказилиб, таомнинг асл қадрини белгиловчи жиҳатларга алоҳида эътибор қаратади. Бу йилги анъананинг эътиборли жиҳати шундаки, у нафақат биз татиб кўрадиган таъмлар, балки дастурхонлардаги умумий мероснинг аҳамиятини ҳам эслатади.

Бу йилги мавзу “Бир дастурхон атрофида мерос” бўлиб, у умумий ошпазлик меросида мужассам бўлган ҳикоялар, хотиралар, маданият, анъана ва қадриятларни ёритади. Мавзунинг асосий ғояси: “Дастурхон – бу бирдамликнинг энг қадимий тили, таом эса инсонларни вақтлар оша боғлайди”. Ушбу ёндашув учта концептуал қатлам орқали очиб берилади: мулоқот – дастурхон турли давр ва маданиятлар учрашиб, умумий қадриятлар шаклланадиган макон сифатида; трансформация –авлоддан авлодга ўтиб келаётган ошпазлик хотираси сифатида; архив – ошхона ёзилмаган тарихнинг энг ишончли манбаи бўлиб, у ҳар куни дастурхонларимизда қайта жонланади.

Байрам тадбирлари жонли гастрономик меросни тарғиб этишга қаратилиб, Туркияда ва хориждаги турк элчихоналари ҳамда ваколатхоналарида ўтказилади. Дастурдан умумий дастурхон тадбирлари, турк ва халқаро ошпазлар ҳамкорлиги, анъанавий пишириш усуллари бўйича амалий намойишлар, шунингдек, тарихий таърифларни жамлаган “Леззет архиви” ҳамда “жонли рецептлар” ўрин олган.

Бу йилги таомлар маданий бойлик ва ошпазлик маҳоратини ёрқин ифодалайди. Хусусан, ЮНEСКО рўйхатига киритилган “кешкек” - ҳамжиҳатлик ва умумий меҳнат рамзи, “баклава” - анъаналар давомийлиги, “манти” - миграция ва саёҳат тимсоли, “дўлма” - умумий ошпазлик тилидаги хилма-хиллик, “ҳалво” эса бирдамлик ва хотирани англатади.

Киритилди: Бугун 16:47. Ўқилди: 225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!