Келажакка назар ташлашни ва келгусида қандай касблар пайдо бўлиши мумкинлигини билмоқчимисиз? У ҳолда илгари IBM инженери бўлган ва ҳозирда Да Винчи институти ижрочи директори бўлган Томас Фрей тузган рўйхат билан танишинг.
Дронлар диспетчери (Drone Dispatcher) — дронлар маҳсулот, сув ва таом ташийди, ҳудудни ва сув ҳавзаларини чиқиндилардан тозалайди, атроф-муҳитни кузатади. Дронларнинг иш фаолияти кенгайгани сари уларни бошқарувчи диспетчерларга бўлган талаб ошади.
Квант ҳисоб-китоблар билан шуғулланувчи (Brain Quants) — биржа савдолари учун мураккаб математик услублардан фойдаланувчи мутахассис.
Гравитацияни енгувчи (Gravity Puller) — гравитацияга таъсир қилувчи кодни бузувчи дастлабки кишилар.
Вақт хакери (Time Hacker) — умр кўриш давомийлигини бошқарувчилар.
Вақт брокери (Time Broker) — вақт билан савдо қилувчи банкир.
Табиат инженери (Tree-Jacker) — ўсимлик ва дарахтларни ўзгартириш билан шуғулланувчи мутахассис. У дастурланган дарахтлар яратиш, уларнинг барглари, шакли, меваси ва рангини ўзи истаган кўринишга келтириш билан шуғулланади.
Биолог-психолог (Plant Psychologist) — табиат инженерларининг фаолияти келтириши мумкин бўлган зарарни камайтириш билан шуғулланади.
Жониворларни клонлаштирувчи (Extinction Revivalist) — йўқолиб кетган жониворларни қайта тирилтириш бўйича мутахассис.
Клонлаштириш бўйича фермер (Clone Rancher) — келажакда одамлар худди уй жониворлари сингари фермаларда кўпайтирилади.
Тана қисмларини ишлаб чиқарувчи (Body Part & Limb Maker) — инсон органларини яратиш билан шуғулланади.
Ўсимликлар тарбиячиси (Plant Educator) — «ақлли» ўсимликлар талабга қараб ўзгаради.
Лаб дизайнери (Lip Designer) — лабни исталган шаклга келтирувчи мутахассис.
Хотира бўйича терапевт (Memory Augmentation Therapist) — ёқимли хотиралар бўйича мутахассис.
Амнезия хирурги (Amnesia Surgeon) — ёмон хотираларни миядан олиб ташлайдиган мутахассис.
Нано-қуролсоз (Nano-Weapons Specialists) — келажакда қуроллар шу даражада кичиклашиб кетадики, уни оддий кўз билан кўришнинг имкони бўлмайди.
Космик энергия тизими конструктори (Space-Based Power System Designer) — келажакда энергия табиат ресурсларини ёқиш орқали эмас, балки космосдан олинади.
Геоинженер (Geoengineer) — об-ҳавони назорат қилиш бўйича мутахассис.
Зилзилани башорат қилувчи (Earthquake Forecaster) — ер қимирлашини олдиндан айтувчи мутахассис.
Энергияни сақлаш тизими мутахассиси (Mass Energy Storage Developer)— бугунги кунда биз электр энергиясини ишлаб чиқара оламиз, аммо уни эртанги кун учун сақлаш йўлини билмаймиз. Келгусида ишлаб чиқарилган энергияни омборларда сақлаш йўли топилади.
Сиқилган ҳаво инженери (“Heavy Air” Engineer) — ҳавони сиқиш йўли орқали қурилиш ва транспорт инфраструктурасида янги имкониятлар пайдо бўлади.
Робот чувалчанглар (Robotic Earthworm Drivers) — робот чувалчанглар чиқиндиларни тупроққа айлантириш билан шуғулланади.
Томас Фрейнинг фикрича, булар келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган касбларнинг бир қисми холос.
Manba: kun.uz