Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

2027 йил туркий дунёда “Чўлпон йили” деб эълон қилинди

2027 йил туркий дунёда “Чўлпон йили” деб эълон қилинди

TURKSOY ташкилотининг Андижонда ўтган йиғилишида буюк шоир ва ёзувчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан 2027 йил туркий дунёда “Чўлпон йили” деб эълон қилинди. 2028 йил эса таваллудига 100 йил тўладиган атоқли адиб “Чингиз Айтматов йили” бўлади. Туркий давлатлар етакчилари 2027 йилги саммит учун Ўзбекистонга йиғилади.

28 ноябр куни Андижон шаҳрида халқаро туркий маданият ташкилоти — TURKSOYга аъзо давлатлар маданият вазирлари доимий кенгашининг 43-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан атоқли шоир, ёзувчи ва таржимон Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан 2027 йил туркий дунёда “Чўлпон йили” деб эълон қилинди.

Йиғилишда, шунингдек:

  • ТУРКСОЙнинг 2027 йилга мўлжалланган фаолият дастури тасдиқланди;

  • 2027 йилда “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақомига эга бўладиган Туркиянинг Қайсари шаҳрида ўтказиладиган тадбирлар дастури маъқулланди;

  • 2028 йилги маданият пойтахти сифатида Қирғиз Республикасининг Талас шаҳри номзоди муҳокама қилинди;

  • Қирғиз Республикасининг таклифи асосида буюк адиб Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан 2028 йилни “Чингиз Айтматов йили” деб эълон қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Киритилди: Бугун 02:30. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар