Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2026 йилнинг июни Ғарбий Европадаги энг иссиқ ой бўлди

2026 йилнинг июни Ғарбий Европадаги энг иссиқ ой бўлди

Европа иқлим хизмати Copernicus тадқиқотига кўра, 2026 йил июн ойи Ғарбий Европа тарихидаги энг иссиқ июн бўлди. Минтақада ўртача ойлик ҳаво ҳарорати 20,74°C ни ташкил этди, бу 1991–2020 йиллар учун июнь ойидаги ўртача кўрсаткичдан 3,06°C га юқори.

Аввалги июн рекорди 2025 йилда ўрнатилган бўлиб, ўртача ойлик ҳаво ҳарорати 20,49°C (+2,81°C) га етган эди.

Минатақадаги учинчи энг иссиқ июнь ойи 2003 йилга тўғри келади — 20,43°C (+2,75°C). Метеокузатувлар тарихида ўртача ҳароратнинг июн ойида исиш томон оғиши биринчи марта 2000 йилда 18,13°C (+0,45°C) белгисида қайд этилган.

Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, 2026 йил июн ойида Ғарбий ва Шимолий Франциянинг катта қисмида, Англия ва Уэлснинг бир қатор туманларида, шунингдек, Испаниянинг марказий ва шимолий қисмларида 1979 йилдан буён рекорд даражадаги иссиқлик кузатилди.

Киритилди: 13:01 10.07.2026. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!