Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

2025 йил Тошкент тарихидаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилди

2025 йил Тошкент тарихидаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилди

Ўтган йил пойтахт учун нафақат қуруқ, балки ўта иссиқ бўлди — йил давомида бирор ой ҳам меъёрдан салқин келмади. Натижада 2025 йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати +17,3°С ни ташкил этди. Бу эса 1867 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, аввалги рекорд — 2023 йилдаги +17,0°С ни 0,3°С га янгилади.

Таққослаш учун, пойтахтдаги энг совуқ йил 1920 йил бўлиб, ўша пайтда ўртача йиллик ҳарорат атиги +11,8°С ни ташкил этган. Маълумотлар Ўзгидрометнинг “Тошкент — Обсерватория” таянч метеостанцияси таҳлиллари асосида тайёрланди.

Киритилди: 17:16 04.01.2026. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!