Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

2020 йилда соғлиги бўйича муддатли ҳарбий хизматдан қайтарилганлар сони икки баробарга камайди

2020 йилда соғлиги бўйича муддатли ҳарбий хизматдан қайтарилганлар сони икки баробарга камайди

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги мутасаддилари маълум қилди:

«Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга саралаб олиш, ҳарбий командаларга тайинлаш тадбирлари Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Чегара қўшинлари вакилларидан иборат Бутлаш комиссиялари ҳамда Раҳбарият кенгашлари, шунингдек тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари Қуролли Кучлар тизимида илк бор ҳарбий госпиталь ҳарбий шифокорлари томонидан ўтказилмоқда.

Ҳарбий-тиббий комиссиянинг жорий этилиши натижасида 2020 йилда ҳарбий қисмларга муддатли ҳарбий хизматга юборилган муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан соғлиги бўйича ҳарбий хизматдан қайтарилганлар сони икки баробарга камайди. (2019 йил чақирувида қайтарилганлар сони 94 нафар бўлса, 2020 йилда 41 нафарни ташкил қилди)».

Киритилди: 14:54 26.02.2021. Ўқилди: 1330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!