Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2020 йилда бошлаб WhatsApp мессенжери айрим смартфонларда ишлашдан тўхтайди

2020 йилда бошлаб WhatsApp мессенжери айрим смартфонларда ишлашдан тўхтайди

2020 йил 1 февралдан бошлаб WhatsApp эскирган операцион тизимлардаги мессенжерини қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу ҳақда мессенжер дастурчилари ўз блогида маълум қилди.

Ўзгаришлар Android ва iOS қурилмаларига тегишли, хусусан, мессенжер Android 2.3.х (Gingerbread) ҳамда 2014 йилги iOS 8’да ишлашдан тўхтайди.

Бу турдаги операцион тизимда ишлайдиган қурилмалардан фойдаланувчиларга ўз операцион тизимини янгисига ўзгартириш таклиф этилади. Android 2.3.х ва iOS 8’да ишлайдиан смартфонларда янги аккаунт яратиш ёки мавжуд аккаунтларни верификациядан ўтказишнинг имкони йўқолади.

Шунингдек, дастурчилар Windows Phone’нинг барча версиялари жорий йилнинг 31 декабридан бошлаб қўллаб-қувватланмаслигини билдирган.

WhatsApp — маълумот алмашишга мўлжалланган дунёдаги энг машҳур мессенжерлардан бири. 2018 йилнинг февралидаги маълумотларига кўра, мессенжердан 1,5 миллиард одам фойдаланган.

Киритилди: 12:20 01.10.2019. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!