Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

20 йил ичида Путиннинг кийиниш услуби қанчалик ўзгарди?

20 йил ичида Путиннинг кийиниш услуби қанчалик ўзгарди?

"Московский комсомолец" журналистлари Россия президенти Владимир Путиннинг сўнгги ўн йилликлардаги кийим услубидаги ўзгаришларни таҳлил қилишди. Уларнинг кузатувлари Кремлнинг Путин фотоалбомидан олинган кадрлар асосида “Путин. 20 йил” кўргазмаси нашрнинг веб-сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, 2000-йилларда Путин энг камтарона нарсаларни танлаган: фақат кулранг галстук таққан ва жуда катта костюм кийган. Бироқ либосларининг ранглар палитраси ҳозирги пайтдагига қараганда кўпроқ хилма-хил бўлган. Фаолиятининг бошларида бир неча бор жигарранг костюмда пайдо бўлган президент эндиликда қуюқ кўк ва қора рангларни афзал кўрмоқда.

Шунингдек, Путин ҳарбий камуфляжда ҳам ўзини жуда қулай ҳис қилади. Ушбу кийимда у нафақат Мудофаа вазирлигининг тадбирларида, балки норасмий учрашувлар ҳамда таътилда ҳам намоён бўлган.

Россия этакчисининг гардеробидаги энг севимли кийимлардан бири "қора поло" футболка бўлиб, уни худди шу рангдаги кўйлаги билан кийишни яхши кўради.

Совуқ мавсумда давлат раҳбари мўйнали қора ёки қизил рангдаги палто ёки куртка кийишни афзал кўради. Қишнинг дастлабки ойларида эса очиқ рангли кардиганларни танлайди.

Киритилди: 22:34 26.03.2020. Ўқилди: 3345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!