Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

2 сентябрдан Сирдарёда пахта терими бошланди

A A A
2 сентябрдан Сирдарёда пахта терими бошланди

Жорий йил биринчилардан бўлиб Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 2 сентябр, жума кунидан пахта териш ишлари бошланади

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Дилмурод Абдурахмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи туманларда, ҳудуд секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар мутасаддилари ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг боришини ўрганди, дея хабар беради ҳокимлик ахборот хизмати.

Ўрганиш жараёнида пахта далалари теримга тайёр эканлиги аниқланиб, нес-нобуд қилмасдан белгиланган режани бажаришга киришилиши маълум қилинди.

Хабарда вилоят пахтакорлари эрта баҳорда 75 минг 500 гектар майдонга барака уруғини қадаб, айни кунларда режадаги 250 минг тонна пахта хирмонини яратиш учун астойдил меҳнат қилаётгани айтилган.

Киритилди: 19:59 02.09.2022. Ўқилди: 3370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар