Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 2018 йил 7 ноябрь куни номаълум шахс “Гулбоғ” МФЙ ҳудудида Б.Т.нинг қўлидан ичида 2 миллион сўм пули бўлган сумкасини юлиб қочган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Фаровон” МФЙда яшовчи Н.Ё. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.