Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

19 яшар талаба қиз ётоқхонанинг 10-қаватидан тушиб кетди (фото)

19 яшар талаба қиз ётоқхонанинг 10-қаватидан тушиб кетди (фото)

19 ёшли Виктория Г. Литва пойтахти Вильнюсда жойлашган Европа давлат университетида ўқирди. У ўзига хос селфи олишга қарор қилди. Аммо...

Викториянинг жасади ўзи яшайдиган талабалар шаҳарчасида, талабалар турар жойидан топилди. Гувоҳларнинг айтишича, қиз тунги осмон фонида чиройли селфи олишни ният қилган. Шу ниятда ётоқхонанинг 10-қаватига кўтарилган. "Mirror" нашрига кўра, 10-қаватга чиққан қиз мувозанатини йўқотган ва пастга қулаган.

Воқеа жойига дарҳол тез ёрдам чақирилди. Шифокорлар талаба қизнинг ҳаёти учун курашишди. Аммо қизнинг юраги уришдан тўхтади.

Вильнюс ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари воқеа юзасидан иш олиб боришмоқда.

 

Киритилди: 14:50 21.05.2019. Ўқилди: 4697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!