Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

167 миллион доллар ютган собиқ маҳбус яна ҳибсга олинди

167 миллион доллар ютган собиқ маҳбус яна ҳибсга олинди

АҚШ фуқароси Жеймс Фартинг 2025 йил апрелида лотереядан 167 миллион доллар ютиб олган. Аммо шундан кейин ҳам у бир неча бор полиция томонидан ҳибсга олинган.

Сўнгги ҳолатда Фартинг маст ҳолда ва марихуана таъсирида машина бошқарган. Полиция уни супермаркет автотураргоҳида машинаси двигатели ишлаб турган ҳолда ухлаб ётган пайтда топган.

Лотереяда ютганидан кейин унга яна тўртта жиноий айблов қўйилган. Улар орасида полиция ходимига тажовуз қилиш, уйга ноқонуний кириш ва 12 минг доллар ўғирлаш ҳамда аёлга нисбатан зўравонлик қилиш гумонлари бор.

The Smoking Gun маълумотига кўра, Фартинг 50 йиллик умрининг 30 йилини қамоқда ўтказган. У аввал пора бериш ва гиёҳванд моддалар савдоси каби жиноятлар учун жазо олган.

Киритилди: 20:33 27.09.2026. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!