Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

16 та маҳалла “Ташаббусли бюджет”да шериклик асосида муддатидан аввал ғолиб деб топилди

16 та маҳалла “Ташаббусли бюджет”да шериклик асосида муддатидан аввал ғолиб деб топилди

Ўтган йили киритилган ўзгаришларга кўра, “Ташаббусли бюджет”да шериклик тизимига рухсат берилган эди. Бунда лойиҳа қийматининг 50 фоизини маҳалла аҳолиси қоплашга рози бўлса, қолган 50 фоизи учун бюджетдан маблағ ажратилиши кафолатланади, ҳеч қанақа овоз йиғиш шарт бўлмайди.

2026 йилнинг 1-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган 16 та лойиҳа шериклик асосида ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун фуқаролар томонидан жами 3,3 млрд сўм маблағ йиғилди.

Шериклик лойиҳаларининг катта қисми Қашқадарё вилоятига тўғри келмоқда: 7 та маҳалла 1 млрд 800 млн сўмдан кўпроқ маблағ йиғиб берган.

16 та шериклик лойиҳасининг 13 таси йўлни асфальт қилишга, 3 таси трансформатор ва симёғочларга тўғри келмоқда.

Шунингдек, ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг 4 таси танаффусга тушган эди. Амалдаги тартибга кўра, шерикликни танлаган маҳаллаларга танаффус чеклови амал қилмайди.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!